СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Фарғона шаҳрида давлат йер кадастрини юритишни ривожалантиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш

Категория: География

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Фарғона шаҳрида давлат йер кадастрини юритишни ривожалантиришнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш»

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

УНИВЕРСИТЕТИ

ГЕОГРАФИЯ ВА ТАБИИЙ РЕСУРСЛАР ФАКУЛЬТЕТИ

КАРТОГРАФИЯ КАФЕДРАСИ

ГЕОДЕЗИЯ ВА КАРТОГРАФИЯ МУТАХАССИСЛИГИ

1-КУРС МАГИСТРАНТИ

МУРОДИЛОВ ХАСАНБОЙНИНГ

ГЕОИНФОРМАЦИОН КАРТОГРАФИЯ ФАНИДАН



1-АМАЛИЙ

ИШИ



МАВЗУ: ГИС-ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАСТУРЛАРИНИ

ТАНЛАШ, УЛАР АСОСИДА ДИССЕРТАЦИЯ МАВЗУСИГА ОИД

КАРТАЛАРНИНГ ГЕОГРАФИК АСОСИНИ ТАЙЁРЛАШ





Бажарди: Муродилов Х

Қабул қилди: Сафаров Э.Ю.





ТОШКЕНТ – 2022



Амалий иш №1.

ГИС-технологиялари дастурларини танлаш, улар асосида диссертация мавзусига оид карталарнинг географик асосини тайёрлаш


Топшириқни бажаришнинг умумий тартиби


1. Диссертация мавзусига оид карталарни ишлаб чиқиш мақсадида замонавий ГИС-технологиялари имкониятлари билан танишиш (ArcGIS, Панорама, МарИнфо ва бошқалар). Танланган дастур имкониятлари ҳақида презентация тайёрлаш – 15-18 та слайд.

2. Мавзуга оид географик асосларни танлаш. Уларнинг математик элементларини текшириб кўриш (картографик проекция, компоновка, масштаб).

3. Ҳар бир географик асосни замонавий гипсометрик ёки обзор-топографик карталар билан таққослаш.

4. Танланган дастурга асосланиб, дастлабки карталар учун географик асосларни компьютер хотирасига киритиш. Растрли тасвирларни текшириб кўриш, улар билан ишлаш (Фотошоп дастурида).

5. Растрни рўйхатга олиш, таянч нуқталар координаталарини ўрнатиш (тўғри бурчакли ёки географик координаталар орқали).

6. Географик асос элементлари қатламларини жойлаштириш ва уларни бошқариш.

7. Косметик қатлам билан ишлаш. Географик асос элементлари қатламларини ҳосил қилиш.

8. Бажарилган ишнинг натижасини текшириб кўриш, уларни сифати ҳақида таҳлил ва хулоса ёзиш.


Адабиётлар рўйхати.







2. Мавзуга оид географик асосларни танлаш. Уларнинг математик элементларини текшириб кўриш (картографик проекция, компоновка, масштаб).


Ҳозирги пайтда инсон фаолиятининг, яъни мактаб таълимидан бошлаб то юқори давлат сиёсатигача бўлган соҳаларда ахборотлаштириш кирмаган жамият ҳаётини тасаввур этиш қийин. Информатика барча фанларнинг орқасида нафас олиб, уларга етиб олди ва хатто уларни ўз домига ютиб, чексиз компьютерлашни такомиллаштиришга интилмоқда. Ер ҳақидаги фанларга информацион технологияларнинг кириб келиши янги атамаларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда ─ геоинформатика ва географик ахборот тизимлари (ГАТ, кейинчалик умумий қабул қилинган термин ГИС ─ географические информационные системы, ишлатиладиган бўлди). Бунда “географик” сўзи ҳудудийлик ва яхлитлиликни эмас, балки ГИСдаги комплекслилик (мажмуалилик) ва тизимлилик маъносини англатади. ГИСнинг жадал ривожланиб бориши Ер ҳақидаги фанлар, хусусан, география юқори даражада технологиялашган замонавий фанга айланишига сабаб бўлди [1]

Географик ахборот тизими – рақамли кўринишга ўтказилган жуда катта маълумотлар базасидир. Улар географик белгиларига кўра бирлаштирилиб, маълум координаталар тизимига боғланган ҳамда батафсил ифодаланган қатламлардир. GIS-технологиялари ёрдамида ер юзида ҳар қандай нуқтасини топиш, ҳар қандай объектнинг ҳаракатини кузатиш мумкин. GIS-технологиялари бажариш имконини берадиган вазифалардани бири – улар орқали хариталар, чизмалар, жадваллар ва, ҳатто, ўзингизни қизиқтирган жойнинг расмини ҳам олиш мумкин бўлган маълумотларни визуаллаштиришдир.

Ҳозирги пайтда, қатор мамлакатларда миллий ва регионал бошқармалар тузилган бўлиб, уларнинг функциясига ГИСни ва автоматик картага олишни ривожлантириш; геоинформатика соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш; миллий режалаштириш, маълумот йиғиш ва тарқатиш; географик информацияни тўплаш, узатиш ва бошқариш ҳамда уни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий муаммолари, тадқиқот ва ҳ.к.ни ривожлантириш киради. Бугунги кунда буларга республикамизда 1:10 000 дан 1:1 000 000 гача масштабли рақамли карталарни ва бу карталар учун маълумотлар банкларини яратиш вазифалари ҳам кўзда тутилган.

Тармоқланган ГИС-инфратузилмасига ҳар хил маҳаллий ва тармоқли ГИС ва аэрокосмик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш марказлари боғланишлари мумкин.

1 -расм. Фарғона вилоятининг сиёсий-маъмурий бўлиниши харитаси


Географик асос сифатида Фарғона вилоятининг 1:200 000 масштабдаги сиёсий-маъмурийхаритаси танланган. Харита Гаусс-Крюгернинг ясси тўғри бурчакли слиндрик проекцияда тузилган. Харитадаги параллеллар ва меридианлар ораси 12' дан ўтган. Картанинг компоновкаси тўғри танланган, яъни картада берилган қўшимча маълумотлар харита жойлашган ҳудудга ҳалақит қилмайди. Хаританинг шимолий шарқий қисмида Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилоятининг маъмурий-ҳудудий бўлиниши маълумотлари 2003 йил май ойига нисбатан берилган. (Яни вилоятнинг 4 та шахар ва 15 та тумандан иборатлиги ифодаланган). Хаританинг жануби-ғарбий қисмида қисқартмалар луғати берилган. Харита легендаси жануби шарқий қисмида жойлашган бўлиб, унда аҳоли пунктлари, алоқа йўллари, егаралар, гидрография ва бошқа обектлар шартли белгилари берилган. Shartli bellgilar va chegaralarni ajratishdagi chiziq turlari meyorlarga asoslangan.

Харита сифатли ранг картографик тасвирлаш усулида тасвирланган. Географик асосни танлашда карта тузувчидан жуда катта маҳорат талаб этилади яъни уни тўғри танлаш лозим бўлади. Картанинг географик асосини: унинг легендаси, масштаби, шартли белгилар тизими, макет компоновкаси ва бошқалар ташкил қилади. Уларни тўғри ва ўринли қилиб танлаш картани ўқувчанлиги ва мазмунини оширади. Ҳар бир мавзули картага географик асосни танлашдан олдин уни мазмунига, кимлар учун мўлжалланганлигига, номига ва қолган барча хусусиятларига қараб танланса мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳар бир мавзули картани тузишда картани математик асоси ва географик асоси муҳим рол ўйнаши билан бир қаторда картада юқоридаги элементларни тўгри танлаш ҳам муҳим рол ўйнайди.

Фарғона вилоятининг Google EARTH дастуридан олинган космик

тасвири. Сурат 2022 йил 18 сентябрь ойидаги тасвири. Сурат 1:450 000 лик масштабда хотрига сақланган. Ушбу космик суратнинг харитадан фарқи шундаки, географик асос элементлари кўз ўнгингизда аслидагидек намоён бўлади. Харитада эса ушбу элементлар шартли белгилар билан тасвирланган. Qo’shimcha sifatida esa shuni aytish kerakki, Google earth orqali skrinshot qilingan surat tabiiy ravishda releflarini: tog’ tizmalari, daryo hamda gidrografik ahamiyatga ega qismlarni keng maydonlarni tasvirlab beradi (2-расм).




2-расм. Google EARTH дастури ёрдамида олинган Фарғона вилоятининг кўриниши.

Суратда вилоятнинг ландшафтини, релеьефини аниқ аслидагидек кўриш мумкин бўлади. Водийнинг юқоридан кўриниши бетакрор кўринишда. Бу каби технологиялар ҳамда воситалар асосида кабинетдан чиқмаган ҳолатда бевосита интернет орқали олишимиз ва кверакли ватда маълумот сифатида фойдаланишимиз мумкин. Бугунги кунда масофадан тадқиқ қилиш материалларидан ҳам географик асос сифатида фойдаланиш мумкин. Яъни масофадан зондлаш материалларини дешифровка қилиш орқали хариталар тузиш мумкин. Бунда бир қатор ишлар олиб борилади.

3. Ҳар бир географик асосни замонавий гипсометрик ёки обзор-топографик карталар билан таққослаш.

Карталарнинг турлари ҳар хил ва ҳар бири алоҳида майор асосида тартибга солинади. Устозим Э.Сафаров айтганидек ҳар бир шартли белгини маълум бир шакл ёки ҳатто, ранг билан тасвирлашда ҳисобга олиш жиҳатлари бўлиши керак. Оддий топографик картада ифодаланган триангулация тармоқғининг белгисини эслайлик. Учбурчакдан иборат ўртасида 1 дона нуқтаси бор шакл. Ха албатта кўп жиҳатли ҳамда маънога тўла шакл. Шунингдек, Гипсометрик карталарда релефни тасвирлашда махсус қоида ва талаблар борки, уларни албатта ҳисобга олиш керак. Улар: тасвирларни метрик ўлчамлиги, яъни картада жойни абсолют баландлигини аниқлаш ва баландликлар орасидаги фарқни ҳисоблаш, қиялик бурчакларни аниқлаш ва эр юзасини нотекислигини кўриш; тасвирларни нафислиги, релефни текислиги ва нотекислигини бир меъёрда кўрсатилиши ва ўқувчида тасвирланган релеф тўғрисида кўргазмали шакл ҳосил бўлишига эришиш; тасвирланган релефда морфологик ўхшашлик бўлишлиги, яъни релефни типологик хусусиятлари ва таркиби кўриниб туриши керак.

Масштаби 1:200 000 дан 1:1 000 000 гача бўлган умумгеографик карталар обзор топографик карталар деб аталади. Бу карталарда ҳудуд топографик карталарга қараганда бирмунча умумлаштириб тасвирланади. Улардан иқтисодиётни ривожлантириш режаларини ва лойиҳаларини тузишда, йирик қурилиш иншоотларини жойларини белгилашда, ҳудудни

дастлабки ўрганишда кенг фойдаланилади. Обзор топографик карталар ҳудудни географик жиҳатдан ўрганиш, географик раёнлаштириш, шу карта масштабида турли хил мавзули ва махсус карталар ҳамда майда масштабли обзор карталар ва атласлар тузишда асос сифатида, ҳарбий ишларда, чунончи турли оператив-тактик масалаларни ҳал қилишда қўлланилади.








4. Танланган дастурга асосланиб, дастлабки карталар учун географик асосларни компьютер хотирасига киритиш. Растрли тасвирларни текшириб кўриш, улар билан ишлаш (Фотошоп дастурида).


PhotoSHOP дастури бу турли форматйдаги ва турли сифатли расмларни таҳрирлаб, кўриниши жиҳатидан чиройли, тартибланган ва бирмунча бойитиш мумкин бўлган ва бир сўз айтганда тасвирлар билан барча амалларни бажариш мумкин бўлган дастур. Ҳозирги кунда PhotoSHOP дастурининг турли версия ва альтернатив вариантлари оммага тадбиқ этиб келинмоқда. Хатто дастурни ўрнатмаган ҳолатда онлине ишлов бериш имконияти аллақачон мавжуд. PhotoSHOP дастури орқали хариталарни таҳлил қилишдан мақсад, бир хил турдаги ишни турли дастурлар орқали бажаришдир. Яъни фойдаланиш кўламимизни ҳамда соҳага тегишли барча жиҳатларни қамраб олишдан иборат. PhotoSHOP дастури ГИС дастурлари тизимига кирмайди. Аммо ушбу дастур имкониятлари жуда кенг. Энг муҳими шундаки хариталарни масштабдан чиқиб кетмаган ҳолатда катталаштириб, ҳамда кичрайтириб кўриш мумкин. PhotoSHOP дастурида 2 ҳил харитани таҳлил қилиш учун ушбу хариталарни дастур ойнасида очиш зарур. Keeling quyida qanday qilib photoshopda tehgishli ma’lumotlarni taxrirlashni ko’rib chiqamiz. Бунинг учун менюдан “Files” имкониятини топиб, унинг ичидан “Open” тугмасини босиб, экранда чиқган ойнадан бизга керакли харитани танлаб ОК тугмасини босамиз (3-расм). Харита экранда пайдо бўлади:


3-расм. Photoshop дастурига вилоят картасини юклаш.

4-расм. Photoshop дастурида ишлаш.

Қатламдан ушбу икки харитадан бирини, яъни маъмурий-ҳудудий бўлиниши харитасини “Clear” – шаффофлаштириб оламиз. Шундан сўнг харитадаги шахарлар ва чегаралардан фойдаланиб икки харитани айнан бир жойга жойлаштириб оламиз. Хариталарнинг масштаблари турлича бўлганлиги сабабли вилоят жойлашган ҳудуд айнан тўғри келмаслиги мумкин. Сичқонқа ҳамда клавиатуранинг “Shift” тугмасини босиш орқали харита масштабини айнан кичрайтириб, иккинчи ҳудудга мослаштирилади. Хариталарни устма-уст тушириш орқали вилоятнинг чегарасини, аҳоли пунктларининг жойлашишини тасаввур қилиш имкони пайди бўлди (5-расм).


5-расм. Харитани ҳамда растр тасвирни бир бирига боғлаш.

Космик суратда жойнинг рельефи ҳудди гипсометрик харита каби

кўриниш ҳосил қилар экан. Фарғона вилояти тоғли ҳудуд bilan o’ralganligini inobatga oladigan bo’lsak, жой рельефи муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам гипсометрик таҳлил қилишда биз косимик суратдан фойдаланишмиз жуда фойдали.

Дастлабки карталар учун географик асосларни компьютер хотирасига киритиш.

М
ен амалий ишни бажариш учун ArcGIS дастурига мансуб Arc Map10.8 дастурининг инглизча версиясини танлаб олинди. Компьютерга созлаш ва ундан фойдаланиш тартибини ва амалий ишни якунлагунга қадар бўлган жараёнларни кўрсатиб ўтаман. Дастурнинг ишчи ойнаси қуйидаги кўринишда (6-расм):

6-расм. ArcMap дастурининг ишчи ойнаси.

Дастурнинг ёрдамчи менюсидан “Аdd+” тугмасини танлаб, у орқали дастлаб чизиқли, майдонли, нуқтали ва юзали қатламларни дастурга қўшамиз. Қатламларни дастурга қўшган билан у дастур ойнасида эмас, балки экраннинг чап томонида намоён бўлади (7-расм).




7-расм. Дастурга қатламларни қўшиш.


Юқорида айтиб ўтилган “Аdd+” ёрдамчиси орқали географик асосни

д
астурга киритиб олишимиз мумикн. Географик асос сифатида Хоразм вилоятининг маъмурий-ҳудудий бўлиниши харитасии танлаб олдим ва дастурга киритдим (8-расм):


8-расм. Дастурга географик асосни қўшиш.


Харитани дастурга қўшганимиздан сўнг растр экранда юқоридагидек

пайдо бўлади. Дастур экранда пайдо бўлгандан сўнг растр қатлами дастур экранининг чап томонида, бошқа қатламлар қаторида пайдо бўлади.

















5. Растрни рўйхатга олиш, таянч нуқталар координаталарини ўрнатиш (тўғри бурчакли ёки географик координаталар орқали).

Географик ахборот тизимларида растрларни рўйхатга олиш жуда ҳам оддий ва қулай тарзда амалга оширилади. Бунинг учун ГИС нинг “Таble of content” ойнасидан амалга оширилади яъни барча растр маъ ГИС га растр маълумотни юклагандан сўнг биринчи қилинадиган иш таянч нуқталар координоталарини ўрнатишдан ва координаталар ўрнини белгилашдан иборат бўлади. АrcGIS дастури литсензияли дастур бўлгани учун уни компютерга ўрнатиш учун бизга дастурни установичниси ва калити керак бўлади. Биз ЛМСетуп бандини танлаймиз ва сичқончани чап тугамасини боасмиз. АrcGIS дастурида ишлаш учун базага координаталар системасини танлаб оламиз (9-расм).




9-расм. Дастурда проекция танлаш.









6. Географик асос элементлари қатламларини жойлаштириш ва уларни бошқариш.


АrcCаtalog бўлими ёрдамида турли хилдаги географик маълумотларни

ташкил этиш ва бошқариш мумкин. АrcCаtalog ёрдамида керак бўлган

маълумотларни излаб топиш, уларни таркибини кўриш ва ҳужжатлаштириш

(метамаълумотларни яратиш) мумкин. Бундан ташқари, локал (С ёки Д)

дискда ёки релацион маълумотлар базасида сақланувчи қатламларни, шеф-файлларни (обектларни сақлаш учун вектор формат) ва бошқа фазовий маълумотларни бошқариш имконияти мавжуд. АrcCаtalog ёрдамида қуйидаги турдаги маълумотларни ташкил этиш ва бошқариш мумкин.

• Геoмаълумотлар базаси;

• Растр файллар;

• Карталар, глобуслар, 3Д-лавҳалар ҳужжатлари ва қатламлар

файллари;

• Геоқайтаишлаш (геопросессинг) қуроллари тўплами, моделлари

Пйтҳон скриптлари;

• АrcGis Server ёрдамида нашр қилинган ГАТ – сервислар;

АrcCаtalog иловаси ёрдамида қуйидаги вазифаларни бажариш

мумкин:

• ГАТ таркибини ташкил этиш;

• Геомаълумотлар базасини схемасини бошқариш;

• АrcCаtalog иловасидаги таркибни қидириш ва қўшиш;

• Маълумотларни ҳужжатлштириш

• ГАТ серверларни бошқариш

• Маълум стандартларда метамаълумотларни бошқариш ва бошқ.

АrcCаtalog иловаси ишчи ҳудуддаги ва геомаълумотлар базасидаги

географик маълумотларни ташкил этиш, улар билан ишлаш ва бошқариш учун ҳам қўлланилади. АrcCаtalog да маълумотларни шажара кўринишида бўлиши улар билан ишлашни осонлаштиради. У Windows операцион системасидаги “проводникда” ка ўхшаш бўлиб, ҳужжатлар ва АrcCаtalog маълумотлар тўплами билан ишлашга мўлжалланган (10-расм).



10-расм. ArcCatalog дастурининг ишчи ойнаси.


Бу элементларни қай тарзда жойлаштириш, дизайнини белгилаш, ранг

танлаш ва бошқа бир қатор маълумотларни картада жойлаштириш энг аввало карта тузувчининг фантазиясига ва дизайнерлик қобилиятига боғлиқ. Ўзбекистон карталари асосан конусли проексияда тузилади. Жуда кўплаб кўсмик суратларни ГИСга юклаш ва уларни қатлам тарзида жойлаштириш мумкин. Бу билан биз жуда кўплаб маълумотларни йигишимиз, ўрганишимиз, йиллар давомидаги динамик ўзгаришларни кузатишимиз мумкин бўлади. Бундан ташқари йиллар давомидаги маълумотларни солиштиришимиз ва прогноз яъни башорат карталарини ишлаб чиқишимиз мумкин бўлади. Бу каби растр қатламни жуда кўплаб юклаш мумкин бўлади. Бу каби аерокосмик суратларни Earthexplorer.usgs.gov сайти орқали ҳам олишимиз мумкин бўлади бу сайтда ўзимиз учун керакли бўлган худудни тасвирини керакли аниқликда ва керакли йиллар давомида олишимиз мумкин бўлади. (11-расм).


11-расм. ArcCatalog дастурида қатламларни ҳосил қилиш.


7. Косметик қатлам билан ишлаш. Географик асос элементлари қатламларини ҳосил қилиш.

Барча маълумотларни жойлаштириб олгандан сўнг ҳар бир қатламни

қуроллар орқали яратиб чиқиш керак бўлади. Улар чегаралар, алоқа йўллари,

аҳоли пунктлари, гидрографик обектлар ва бошқа элементлар. Бунда ҳар бир

қатламга ўзига мос қуроллар ёрдамида чизиб чиқилади. Туман чегаралари

(17-расм):





17-расм.Вилоят чегарасини белггилаш.




18-расм. Туман чегараларини ажратиш.

Аҳоли пунктлари, ҳар бир туман марказларини ажратиш.


19-расм. Темир йўлларини тушуриш.



20-расм. Гидрографик обектлар.







8. Бажарилган ишнинг натижасини текшириб кўриш, уларни сифати ҳақида таҳлил ва хулоса ёзиш.

ГИС-технологиялари дастурларини танлаш, улар асосида диссертация мавзусига оид карталарнинг географик асосини тайёрлаш ишини бажариш кўплаб дастурлар билан ишлашни талаб этди. Хусусан: Google Earth Pro, Photoshop va ArcMap 10.8 дастурлари билан ишладим ва картани тузиш мобайнида Фарғона вилоятини маъмурий-ҳудудий бўлиниши картасидан фойдаландим. Асос сифатида айнан вилоятнинг 1:200 000 картасини танлаб олдим. Аввал вилоят чегарасини кейин эса туманларга ажратдим. Сўнг қатламлани қўшиб олдим. Бу эса картани ўқувчанлигини ва ҳар бир ёш вакиллари учун тушунарли бўлишини таъминлайди. Картамда бир нечта картографик тасвирлаш усулларидан фойдаландим. Масалан: Чизиқли белгилар усули, ҳарфли белгилар усули, картограммалар усули каби усуллардан фойдаландим ва Хоразм вилоятининг сиёсий-маъмурий картасини яратдим бу картани илова тарзида хисоботимда акс эттирдим.



ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

  1. Сафаров Э.Ю., Мусаев И.М., Абдурахимов Х.А. Географик ахборот тизимлари ва технологиялари. - Тошкент., ТИМИ, 2009

  2. Қорабоев Ж.С. Йирик массҳтабли кадастр хариталарини лойиҳаласҳ ва тузисҳ. - Т.: ЎзМУ, 2003. - 64 б.

  3. Ўзбекистон географик атласи. - М.: Драфа, 1999. - 58 б




Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!