СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

"Энг ёш сиёсатчи"

Категория: Директору

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«"Энг ёш сиёсатчи"»

Менинг ғоям” Тиббиётни янада ривожлантириш.


Концепция Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Ўзбекистонда 30 июнь — «Ёшлар куни» деб эълон қилинди.

Ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар саломатлигин тарғиб қилиш,

Шу билан бирга, ёшларда замонавий тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва янги иш ўринларини яратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини самарали ташкил этиш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш борасида қатор муаммолар сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, ваколатли органлар фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

Инсоният тарихи шундан далолат берадики, қадим-қадимлардан бери одамзод доимо озодлик ва тенгликка, фаровон ва эркин ҳаёт кечиришга интилиб келган. Умуман олганда, одамлар бахтли бўлиши учун, улар албатта озод ва обод Ватанда яшаши, эркин ва фаровон ҳаёт кечириши зарур. Бундай Ватанни барпо этиш ва бундай жамиятда яшаш учун, авваламбор, жамият, давлат ва инсон тўғрисида илмий-назарий билимлар яратилиши ва шу билимлар амалга оширилиши талаб қилинади.

Бу билимларни асосан ижтимоий-сиёсий маъно-мазмунга эга бўлган, жамиятни бошқариш, унда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, демократик тамойилларни ҳаётга жорий этиш, мулкий муносабатларни бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатиш, одамларнинг сиёсий ва ҳуқуқий эркинликларини таъминлаш, маданият ва маънавиятни юксалтириш, комил инсонларни тарбиялаш ва бошқа муаммолар тўғрисидаги ғоялар ташкил қилади.


Озодлик тўғрисидаги ижтимоий-сиёсий ғоялар, қарамликда яшаган ва унинг азоб-уқубатларини бошдан ўтказган одамларнинг онгида шаклланиб боради. Ўз халқининг эрки ва Ватанининг озодлиги учун Широқни ўлимни писанд қилмасликка олиб келган ва Мангубердини, ҳатто муғул босқинчиларини ҳам ҳайратга солган, қаҳрамонликлар қилишга ундаган ғоялар ҳам ижтимоий-сиёсий ғоялар бўлган. Соҳибқирон Амир Темур барпо этган давлатнинг «Куч - адолатда» деган шиорининг том маъносини ҳам ижтимоий-сиёсий мазмунга эга бўлган ғоя ташкил қилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов бу ғояга қўшимча қилиб, бугунги кунда жамиятимиз учун ўта зарур бўлган, янги ижтимоий-сиёсий ғоя сифатида - «Куч - билим ва тафаккурда» деган ғояни олдинга сурди.


Ижтимоий-сиёсий ғояларҳар бир халқ ва умуман, башариятнинг орзу-умидларини, мақсад-муддаоларини ифодалайди, эркин ҳаёт ва адолатли тузумни тараннум этади. Озодлик ва мустақиллик, адолат ва ҳақиқат, тинчликсеварлик ва инсонпарварлик ғоялари шулар жумласидандир. Асрлар мобайнида бундай буюк, ўлмас ғоялар халқларга куч-қувват ва илҳом бағишлаб, уларни ўз эрки учун курашга сафарбар этиб келган.

Жамият, халқ ва давлатларнинг таназзулига сабаб бўлувчи, ғайриинсоний мақсадларга хизмат қилувчи вайронкор ғоялар сифатида эса – мустабидлик ва босқинчилик, террорчилик ва ақидапарастлик, жаҳолатпарастлик ва ирқчилик, миллатчилик ва маҳаллийчилик, ватансизлик ва ёвузлик ғоялари санаб ўтилади. Шунингдек, мафкуралар ҳам ижобий натижа берувчи бунёдкор мафкураларга ва салбий натижа берувчи вайронкор мафкураларга туркумлаштирилган. Прогрессив, либерал, тадрижий ва реал (амалий) мафкуралар ижобий натижа берувчи бунёдкор мафкуралар сифатида, регрессив, мустабид, инқилобий ва утопик (ҳаёлий) мафкуралар эса – салбий натижа берувчи вайронкор мафкуралар сифатида таснифланади. 

Ёшларни репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни муҳофаза қилиш бўйича қатор мақсадли миллий дастурлар амалга оширилади. Болаларнинг ирсий ва туғма касалликлар билан туғилишининг олдини олиш мақсадида республика ва ҳудудий скрининг марказлари ташкил этилди.

Концепция вазифалари:

1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро стандартлари ва тавсияларини имплементация қилган ҳолда тармоқни комплекс ҳуқуқий тартибга солишни таъминлаш.

2. Ёшлар соғлиғини сақлаш соҳасида идоралараро самарали ҳамкорлик ва алоқалар механизмларини ривожлантириш, шу жумладан саломатликнинг ижтимоий ва иқтисодий детерминантларига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни ҳал қилиш, соғлом ва хавфсиз атроф-муҳитни ривожлантириш, сув таъминоти ва санитарияни, соғлом овқатланиш, шу жумладан чақалоқлар ва болаларнинг соғлом овқатланишини яхшилаш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини шакллантириш.

3. Ёшлар ва ахоли соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, шу жумладан санитария-эпидемиология хизматини ривожлантириш, юқумли ва юқумли бўлмаган сурункали касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, Халқаро тиббий-санитария қоидаларини жорий этиш ва бажариш.

4. Соғлиқни сақлашнинг бирламчи ва иккиламчи даражадаги, тез тиббий ёрдам тиббиёт муассасаларининг самарали интеграциясини таъминлаш учун соғлиқни сақлашнинг туман бўғинини ислоҳ қилиш, она ва бола соғлиғини сақлашни мустаҳкамлаш, ихтисослашган ва паллиатив тиббий ёрдамни такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш.

5. Соғлиқни сақлашни молиялаштириш ва ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, бепул тиббий ёрдамнинг давлат томонидан кафолатланган ҳажмини қонунчилик йўли билан мустаҳкамлаб қўйиш ҳамда мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш.

6. Хусусий соғлиқни сақлаш тизими, давлат-хусусий шериклик ва тиббиёт туризмини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш.

7. Соғлиқни сақлаш тизими, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий бошқарув органлари ташкилий тузилмасини функционал вазифалар ва жавобгарлик соҳаларини аниқ белгилаган ҳолда такомиллаштириш.

8. Тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини аккредитация қилиш, шунингдек, шифокорлик ва фармацевтика фаолиятини лицензиялаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш.

9. Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, янги дори воситалари ва тиббиёт буюмлари ҳамда тиббий техникани рўйхатга олиш тартиб-таомилларини халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш, нарх белгилаш механизмларини такомиллаштириш, дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва тиббий техникани ишлаб чиқариш ҳажмлари ҳамда турларини кенгайтириш, уларни маркировкалаш ва трекинг тизимларини жорий этиш.

10. Тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва улар малакасини оширишнинг, тиббиёт илм-фанини ривожлантиришнинг самарали тизимини, шу жумладан илмий ва тиббиёт таълим муассасаларини халқаро стандартлар бўйича сертификатлаштириш (аккредитация қилиш), замонавий таълим дастурлари, усуллари ва технологияларини жорий этиш асосида шакллантириш.

11. «Электрон соғлиқни сақлаш» тизимларини кенг жорий этиш, ягона миллий стандартлар асосида интеграциялашган ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари мажмуини яратиш.





Менинг ғоям” лойихаси

Мамлакатимиз ёшлари аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини тубдан ошириш, тиббиёт муассасаларининг ресурслар салоҳиятини яхшилаш, соҳани ислоҳ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар мунтазам амалга ошириб келинмоқда.


Шу билан бирга, мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш зарур бўлган шароитда тиббиёт соҳасини бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш, тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантиришни давом эттириш, уларнинг касбий даражасини ошириш учун муносиб шарт-шароитлар ва рағбатлантирувчи омиллар яратиш масалалари давлатнинг доимий диққат марказида турибди. Соҳа учун катта имкониятлар яратилиб, долзарб масалалар ҳал қилиб берилишига қарамасдан ушбу тизимда кутилган натижага эришилмаяпти. Айниқса, фуқароларимиз туманлар, чекка қишлоқлардаги аҳоли тиббий хизматдаги жиддий ва туб ўзгаришларни ўз ҳаётида сезмаяпти.
Тиббиёт соҳаси фаолиятини ташкил этишда сўнгги йилларда тўпланиб қолган камчилик ва муаммолар фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган вазифаларни самарали ҳал этишга тўсқинлик қилмоқда.
Хусусан, тармоқни комплекс ҳуқуқий тартибга солишнинг мавжуд эмаслиги, касалликларнинг олдини олиш ва улардан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонуности, идоравий ҳужжатларнинг кўплиги, касалликларни профилактика қилиш, барвақт аниқлаш, патронаж ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича ишлар самарадорлигининг пастлиги, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг турли босқичларида, шу жумладан, даволаш ва саломатликни тиклаш жараёнида узвийлик сустлиги, соғлиқни сақлаш тизими тиббиёт илм-фани ҳамда амалиётининг замонавий ютуқларидан ортда қолиб кетишига олиб келаётганлиги ва бошқа сабаблар шулар жумласидандир.



Резюме”

Соғлиқни сақлаш тизимида юқори даражадаги тиббий хизматни кафолатловчи қонунлар туркумини яратиш қайд этилган бўлса, кейинги дастурида аҳоли ва ёшлар ўртасида талаб юқори бўлган тиббиёт муолажаларига, хусусан, трансплантологияга, экстракорпорал уруғлантириш ва бошқа замонавий тиббий хизматларга рухсат бериш белгиланган. Шу боис “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва Қонунчилик палатасига киритилиши партиянинг дастурий мақсадлари ҳаётга татбиқ этилаётганидан далолат беради.





Лойиҳани амалга ошириш йўллари, усуллари 

Ёшларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахсларга маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортишнинг аниқ механизмларини кўрсатиш каби таклифлар шулар жумласидандир.
Берилган таклифларни инобатга олишда лойиҳанинг халқчиллиги ва тўғридан-тўғри ишлашига эришиш, фуқароларга сифатли тиббий хизмат кўрсатишни таъминловчи бандларини аниқ белгилашга эътибор қаратилди.

Лойиҳани амалга ошириш босқичлари 

Шунингдек, санитария-эпидемиология хизматини ривожлантириш, юқумли ва юқумли бўлмаган сурункали касалликларни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, халқаро тиббий-санитария қоидаларини жорий этиш жараёнида жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳам депутатларнинг вазифаси эканлиги таъкидланади.

Лойиҳадан кутилаётган натижа 

Концепцияни амалга ошириш натижасида қуйидагилар кутилмоқда:

Барқарор тараққиёт соҳасида миллий мақсадлар ва вазифаларга эришиш;

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар стандартлари ва тавсияларини миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш, Халқаро тиббий-санитария қоидаларини амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш хизматлари билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, малакали, ихтисослаштирилган ва юқори технологик тиббий ёрдамдан фойдаланиш имкониятини ошириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш;

давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий ёрдам ҳажмларини қонунчилик йўли билан белгилаб қўйиш;

республика фуқароларини мажбурий тиббий суғурта дастурлари билан босқичма-босқич қамраб олиш;

соғлиқни сақлашни молиялаштиришни ошириш, тиббий хизматлар кўрсатишда бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланиш, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига муносиб ҳақ тўланишини таъминлаш;

республика ҳудудларини тиббиёт ва фармацевтика кадрлари билан тўлиқ ҳамда тенг ҳажмда таъминлашга эришиш;

жамият соғлиқни сақлаш тизими ва фуқаролар соғлиғини сақлаш масалалари бўйича идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш;

аҳолига реабилитация ва тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантириш;

умр кўришни 90 ёшгача ошириш;

оналар ўлими кўрсаткичини 50 фоизга камайтириш;

чақалоқлар ва беш ёшгача бўлган болалар ўлимини 70 фоизга камайтириш;

аҳоли орасида юрак-томир, онкология касалликлари, қандли диабет ва сурункали нафас йўллари касалликларидан бевақт ўлишни 15 фоизга камайтириш;

аҳолининг сил, ОИВ, гепатит ва бошқа юқумли касалликларга чалиниш даражасини камайтириш.

Натижаларга эришиш даражаси ва уларнинг самарадорлиги Концепцияда назарда тутилган, индикаторлари  иловада  келтирилган чора-тадбирлар амалга оширилиши устидан мунтазам мониторинг олиб бориш.








Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Похожие файлы

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!