СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Разработка урока по узбекскому языку на тему "Омоним - шаклдош сузлар"

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Разработка урока по узбекскому языку на тему "Омоним - шаклдош сузлар"»













































Т.Рустамов номли 5-ўрта мактабнинг

ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси

Кахаров Маҳмуджон Абдурахманович томонидан ўзбек тили фанидан 4-синф учун тузилган дарс ишланмаси.












Фан: Ўзбек тили


Синф: 4 -“А”

Сана:


Дарснинг мавзуси: Омоним – шаклдош сўзлар

Дарснинг мақсади:

1.Таълимий:

2.Ривожлантирувчи:

3.Тарбиявий:

Ўқувчилар омоним-шаклдош сўзлар ҳақида маълумот олади

Ўқувчилар талаффузи ва имлоси бир хил, аммо маъноси ҳар хил сўзларни ўрганади ва уларнинг хотира, эътибор, фикрлаши ривожланади

Ўқувчилар гуруҳларда бирга ишлаб, ўз фикрини эркин айтишга, бир- бирини ҳурмат қилишга, дўстликка тарбияланишади.

Кутилган натижа

Ўқувчилар сўзларнинг шакл ва маъно жиҳатидан турларга бўлинишини ва омоним сўзларни билади.

Ўқувчилар гапдаги омоним сўзларни аниқлай олади, омоним сўзлардан нутқида фойдалана олади.

Ўқувчилар ўз фикрини эркин айта олади, бир- бирини ҳурмат қилишга, дўст ва иноқ бўлишга ҳаракат қиладилар.

Дарснинг типи:

Дарснинг тури:

Дарснинг усули:

Аралаш дарс

Инновацион дарс

Гуруҳларда ишлаш, қадамма- қадам усули

Дарс жиҳозлари: Синф доскаси, карточкалар, гуруҳ ва ўқувчиларни форматив баҳолаш белгилари, ватман, расмлар ёки слайдлар, қоида ёзилган плакат, топишмоқлар, кроссворд, проектор, экран, презентация







Дарснинг бориши


Дарс струк-тураси

Ўқитувчи фаолияти

Ўқувчи фаолияти

Вақт

Ташкилий қисм

1-қадам.

Ассалому алайкум бизнинг бугунги ўзбек тили фанидан ўтилаётган очиқ дарсимиз меҳмонлари ва азиз болалар Ҳар кимда орзу истак,

Танларда толмас билак,

Бўлса қанча кўп тилак,

Бунга албат ўқиш керак.

Шундай экан биз келажакда энг яхши мақсад ва тилакларга етишишимиз учун, албатта, ўқиш керак экан. Бизнинг бугунги дарсимизнинг ҳам мақсади бор, сизларга эса менинг энг яхши тилакларим бор. Дарсимизнинг мақсади ва баҳо критерийлари билан танишиб олсак. Дарс мақсади, баҳо критерийлари ва “Интилиш” зинапояси ҳақида айтилади.

Навбатчи ҳисоботи тингланиб, давомат аниқланади. Ўқувчилар рангли қоғозлар орқали гуруҳларга бирлашади, рангларни таърифлаш тақдимоти ўтказилади.

Энди ҳаммамиз ўрнимиздан туриб мен айтган олтин қоидаларни ичимизда такрорлайлик .

1.Бугунги дарсда мен ўзимни ва бошқаларни ҳурмат қиламан .

2.Ўқитувчи берган топшириқларни бажаришга ҳаракат қиламан .

3.Олдимдаги қийинчиликларни енгиб ўтиб гуруҳимиз билан бирга дўстлик ва ҳамжиҳатликда топшириқларни бажариб дарсимиз марраси бўлмиш ойга чиқишга ҳаракат қиламан. (Дарснинг олтин қоидаси доскага илинади)


Навбатчи: Устоз, бизнинг синфимизда рўйхат бўйича ўқувчи бўлиб, улардан таси дарсга қатнашмоқда.Биз ўзбек тили дарсини ўтишга тайёрмиз.

1-гуруҳ – оқ ранг
2-гуруҳ – қизил ранг
3-гуруҳ – сариқ ранг
4-гуруҳ – яшил ранг
Рангларни таърифлашади.

1-гуруҳ – оқ ранг
Оқ ранг-поклик, тозалик, яхши ният ранги
2-гуруҳ – қизил ранг байроғимиз
ранги, светофорнинг тўхташ ранги.
3-гуруҳ – сариқ ранг. қуёшимиз
ранги, светофорнинг йўлдан ўтишга тайёрлаш белгиси.
4-гуруҳ – яшил ранг, сайёрамиз
ранги, светофорнинг йўлдан ўтиш белгиси.

Олтин қоида (ичда айтилади)

1.Бугунги дарсда мен ўзимни ва бошқаларни ҳурмат қиламан .

2.Ўқитувчи берган топшириқл-арни бажаришга ҳаракат қиламан.

3.Олдимдаги қийинчиликларни енгиб ўтиб гуруҳимиз билан бирга дўстлик ва ҳамжиҳатлик-да “Интилиш” зинапояси орқали топшириқларни бажариб дарсимиз марраси бўлмиш ойга чиқишга ҳаракат қиламан.

5 минут

Ўтилган мавзу устида ишлаш.

2-қадам. Гуруҳларга қулоқ, этак, юз, учқун сўзлари ёзилган карточкалар тарқатилади ва маъноларини ёзиш топшириғи берилади.

1-гуруҳ.
қозоннинг қулоғи
қулоқ одамнинг қулоғи
деворнинг қулоғи
2-гуруҳ.
тоғнинг этаги
этак тўн этаги
ариқ этаги
3-гуруҳ
одамнинг юзи
юз ернинг юзи
доиранинг юзи
4-гуруҳ
ўт учқуни
учқун темир учқуни
умид учқуни

5 минут

Ўтилган мавзуни якунлаш,

янги мавзуга боғлаш.

3-қадам. Ўтилган мавзуни якунлаш, янги мавзуга боғлаш мақсадида ўқувчиларга топишмоқлар айтилади ва шу топишмоқларнинг жавобларининг биринчи ҳарфларидан янги мавзу “Омоним” чиқиб келади ва ўқитувчи янги мавзуни бошлайди


















3 минут

Янги мавзу баёни.

4-қадам. Омоним-шаклдош сўзлар. ўқитувчи ватманга ёпиштирилган ёки слайдда майса, кўприкдан ўтаётган бола, ёнаётган олов расмини илади ва ўқувчиларга гап тузиш топшириғини беради.
Ҳар бир гапдаги
ўт сўзининг маъноси устида ишланади ва қоида айтилади. Сўзлар шакл ва маъно муносабатига кўра уч турли бўлади: омоним, синоним ва антоним.
Нутқимизда талаффузи ва ёзилиши бир хил, аммо маъноси бир-биридан бутунлай фарқ қиладиган сўзлар бор. Булар омоним сўзлар дейилади.


1-гуруҳ. Боғда ўт-ўлан ўсди.
2-гуруҳ. Рашид кўприкдан ўт.
3-гуруҳ. Раъно ўчоққа ўт ёқди.
4-гуруҳ. Ўт ўчирувчи болани қутқарди.

5 минут

Янги мавзуни устаҳкамлаш.

5-қадам.
Ўқитувчи дарсликдан 106-машқдаги гаплар кўчирилиб, омоним сўзларни аниқлаш топшириғини беради.


Ўқитувчи 107-машқни шартига кўра кўчириб, омонимларни аниқланлаш вазифасини беради.


Ўқитувчи 108-машқни шартига кўра кўчириб, омонимларнинг маъносини тушунтиришни сўрайди

Ўқувчилар гаплардаги омоним
с
ўзларни аниқлаб тагига чизадилар.
1.Пахтани бегона
ўт босмаслиги
керак. Абдул
ҳай ўзинг ҳам тўрга ўт, болам. Қалбимга ўт ёқма.2.Бировнинг нарсасини сўрамасдан олма. Олма дарахти дераза тагида эди. 3.Ҳой сава қуш, митти қуш, кел энди ёнимга туш. Бугун мен ажойиб туш кўрибман.


15 минут


6-қадам. Грамматик ўйин. ўқитувчи гуруҳларга от, ёш тўр, оч сўзлари ёзилган карточкаларни беради
ва шу сўзларни қатнаштириб гап
тузиш топшириғини беради.

1-гуруҳ. От сўзи
Довуднинг оти кишнаб юборди.
Овчи нишонга тўғрилаб отди.
Ўқитувчи янги келган боланинг
отини сўради.
2-гуруҳ. Ёш сўзи.
Одина кўзига ёш олди.
Дониёрнинг укаси ҳали ёш.
3-гуруҳ. Тўр сўзи. Овчининг тўри жуда пишиқ эди. Меҳмонлар тўрга ўтишди.

4-гуруҳ. Оч сўзи. Султонбек эшикни оч. Йўловчининг қорни оч, чарчаган эди.



Якунлаш

7-қадам. Омонимларни кўп маъноли сўзлардан фарқлаш керак.
Кўп маъноли сўз деганда бир неча маъноси бўлган бир сўз назарда тутилади, омонимлар эса шаклан тенг ёки ўхшаш бўлган бошқа-бошқа сўзлардир. Улар орасида
маъно яқинлиги бўлмайди.





Ўқитувчи: Қани, болалар, бугунги дарсимизда нималарни ўргандингиз? саволи билан ўқувчиларга мурожаат қилинади.

Сўнг “Дарс бошланишида олдимизга қўйган мақсадимизга етдикми ёки йўқми? “Интилиш” зинапоясига чиқиш натижаси эълон қилинади.


Биз бугунги дарсимизда:

  • сўзларнинг шакл ва маъно жиҳатидан турларга бўлинишини, улар омоним, синоним ва антонимлар деб номлани-шини билдик;

  • Нутқимизда талаффузи ва ёзилиши бир хил, аммо маъноси бир-биридан бутунлай фарқ қиладиган омоним сўзларни билдик;

  • гапда омоним сўзларни аниқлашни ўргандик,

  • омоним сўзлардан нутқимизда фойдаланиш-ни ўргандик;

  • ўз фикримизни эркин айта олишни ўргандик;

  • бир- биримизни ҳурмат қилишни, дўст ва иноқ бўлишни ўргандик.

  • Олдимизга мақсад қўйиб, унга интилишни ўргандик


4 минут

Баҳолаш.

8-қадам. Гуруҳларнинг “Интилиш” зинапояси орқали чиқиш натижаси, ўқувчиларнинг бир-бирларини баҳолаш бўйича фикрлари, баҳолаш критерийлари натижасида ўқувчилар баҳоланади.


Гуруҳлар бир-бирларини баҳолайди.




2 минут

Уйга вазифа

9-қадам. Уйга вазифа 109-машқдаги оч, қўй, ўт сўзларини қатнаштириб гап тузиш ва 110-машқни бажариш топшириғини берилади.



1 минут







0



Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!