СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Разработка урока по узбекскому языку для 6-класса

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Разработка урока по узбекскому языку для 6-класса»

Филология фанлари методбирлашмаси Очиқ дарс ишланмаси

Т.Рустамов номли 5-ўрта мактабнинг 6- синфи учун ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Кахаров Махмуджон Абдурахманович томонидан она тили фанидан тузилган очиқ дарс ишланмаси.













Фан: Она тили

Синф: 6-“А”

Сана:

Дарснинг мавзуси: Кучайтирма сифатлар ва уларнинг ёзилиши


Дарснинг мақсади:

Таълимий

Ривожлантирувчи

Тарбиявий

Ўқувчилар кучайтирма сифатлар ҳақида биладилар.

Ўқувчилар кучайтирма сифатларнинг ёзилишини ўрганадилар.

Ўқувчилар гаплардаги кучайтирма сифатларни аниқлайдилар.

Ўқувчилар оддий сифатлардан кучайтирма сифатлар ясайдилар.

Ўқувчилар одобли ва билимли бўлишга,

Мактабда, кўчада ва уйда ёнғин ҳавфсизлигига риоя қилишга тарбия-ланадилар.

Кўрсаткичлар: Юқоридаги мақсадларга етти деймиз, агар ...

Ўқувчилар кучайтирма сифатлар ҳақида билсалар.

Ўқувчилар кучайтирма сифатларнинг ёзилишини ўргансалар.

Ўқувчилар гаплардаги кучайтирма сифатларни аниқлай олсалар.

Ўқувчилар оддий сифатлардан кучайтирма сифатлар ясай олсалар.

Ўқувчилар одобли ва билимли бўлишга,

Мактабда, кўчада ва уйда ёнғин ҳавфсизлигига риоя қилишга тарбия-лансалар.

Дарс типи:

Дарс тури:

Таълим методи:

Аралаш дарс

Инновацион дарс

Суҳбат, мусобақа, кўникма ҳосил қилиш методлари

Дарс ресурслари: Синф доскаси, плакат, сифатлар ёзилган плакатлар, чизмалар, тест, маркерлар.

Комментарийлар

Дарснинг бориши

Дарс структураси







Ташкилий қисм

Ўқувчилар билан саломлашилади. Давомат аниқланади. Олтин қоидалар эсга солинади. Ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлиги аниқланади. Синф гуруҳларга бўлинади.

Ўқувчиларнинг уй вазифалари текширилиб жуфтликлар бир-бирларининг ўй вазифаларини таҳлил қиладилар.


Форматив баҳолаш техникаси “Сўзли баҳолаш”

Дарс мақсадини айтиш.

Ўқувчиларга дарснинг мақсади айтилиб, қандай натижага эришилиш, баҳо критерийлари айтилади ва синф доскасига илинади.



Ўтилган мавзуни сўраш ва мустаҳкамлаш

2-ҳаракат. Болалар, бугун биз сиз билан озайтирма сифатлар ва уларнинг ёзилиши мавзусини мустаҳкамлаймиз ва сизлар бу мавзу бўйича нималарни ўрганганлигингизни “Сеҳрли гулзор” ўйини орқали биламиз. Кани, айтингчи?сеҳрли гулзорлардан олинган гулларингизга қандай саволлар ёзилган экан.

  • Сифат деб нимага айтамиз?

  • Сифатнинг қандай даражалари бор?

  • Озайтирма сифатлар деб нимага айтамиз?


3-ҳаракат. Сўнг ўкувчилар ўзлари озайтирма сифатлар иштирокида гап тузадилар ва дафтарларига ёзадилар. Ўқувчилар бир-бирларининг ёзган диалогларини текширгач, 2-3 ўқувчи таҳлил қилиб ўз фикрларини айтишади.

Ўқувчилар бир-ларининг бажарган ишларини текшириб, ўз мулоҳазаларини айтадилар ва бу билан ўзаро баҳолаш форматив услубидан фойдаланилади.

Янги мавзу баёни:

Белгининг ортиқлигини ифодаловчи сифатлар кучайтирма сифатлар бўлиб, сифатнинг бош қисмини шу сифатнинг олдидан такрорлаш орқали ҳосил бўлади. Бундай ҳолатда биринчи қисмдаги сўзда айрим товушлар ўзгариши ёки бир неча товушлар қўшилиши ҳодисаси юз беради. Дум-думалоқ, ям-яшил, сап-сариқ, қип-қизил, оппоқ, кўм-кўк, соппа-соғ каби. Кучайтирма сифатлар сифатдан олдин лиқ, ғирт, тим, жиққа сўзларини келтириш билан ҳам ҳосил бўлади: лиқ тўла, ғирт ёлғон, тим қора, жиққа ҳўл.

Бири алоҳида ишлатиладиган, иккинчиси ишлатилмайдиган ёки ҳар иккаласи ҳам алоҳида ишлатилмайдиган сифатларнинг жуфт ҳолда қўлланилиши натижасида белгининг ноаниқлиги ифодаланади: чала-чулпа, ола-кула, енгил, елпи, алғов-далғов, ували-жували, апил-тапил, ғира-шира, пойинтар-сойинтар.

Ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш

4-ҳаракат. 203- машқ ўқилади ва машқдаги кучайтир-ма сифатлар топилиб белгиланади. М: Қоп-қора осмонда юлдузлар чарақлайди. Бойчечаклар кетидан ер бағрига қип- қизил лола гилам тўшалди. Кап-катта йигит қачонгача боланинг қилиғини қилади.

5-ҳаракат. 204- машқда ўқувчилар кучайтирма сифатларни топиб уларнинг қандай ҳосил бўлганлигини тушунтирадилар. Ям-яшил хурмо дарахтлари кўриниб турарди. Кўм-кўк осмон киши баҳри дилини очади. Оппоқ олтин конида бирликда ўйнанг болалар.

Ўқувчилар қуйидаги грамматик топишмоқларни топишади.

Исмин ярми парранда

Зотини билдиради.

Ярми эса бирлашиб,

Карвонни жилдиради.(ж.туя + қуш = туяқуш)


Сўз маъноси – пардозга

Алоқадор суюқлик.

Аксинча ўқилса-чи

қиз исмики суюклик. (жавоб: Атир-Рита)


6-ҳаракат. 207- машқ оғзаки бажарилади. Ўқувчилар “Ёнғиннинг олди олинди” матнини ўқишиб, матн мазмунини сўзлаб беришади. Ўқувчиларнинг жавоби изоҳланиб рағбатлантирилади.

Ўқувчилар сифат сўз туркуми кроссвордини топадилар.

7-ҳаракат. Ўқувчилар тест саволларига жавоб беришади.










Бу иш билан ўқитувчи ўқувчининг билим савиясини, ўқувчининг кўникма ҳосил қилиш савиясини аниқлайди. Диагностик баҳолаш

Якунлаш

Уйга вазифа

Баҳолаш

Биз бугун дарсимизда нималарни ўргандик? саволига жавоб олиниб дарсга якун ясалади.


206– машқ шартига кўра бажариб келинади


Дарсга фаол қатнашган гуруҳлар ва ўқувчилар баҳоланиб, баҳоларга изоҳ берилади сумматив баҳолар синф журналига ва кундаликларга қўйилиб берилади.









Кахаров М.А.


Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!