СДЕЛАЙТЕ СВОИ УРОКИ ЕЩЁ ЭФФЕКТИВНЕЕ, А ЖИЗНЬ СВОБОДНЕЕ

Благодаря готовым учебным материалам для работы в классе и дистанционно

Скидки до 50 % на комплекты
только до

Готовые ключевые этапы урока всегда будут у вас под рукой

Организационный момент

Проверка знаний

Объяснение материала

Закрепление изученного

Итоги урока

Акли заиф болалар психологияси фанининг мавзу бахси, максади, услублари ва вазифалари

Категория: Логопедия

Нажмите, чтобы узнать подробности

Просмотр содержимого документа
«Акли заиф болалар психологияси фанининг мавзу бахси, максади, услублари ва вазифалари»

1-маъруза. Акли заиф болалар психологияси фанининг

мавзу бахси, максади, услублари ва

вазифалари

Р Е Ж А:

  1. Акли заиф болалар психологияси фанининг предмети

  2. Фаннинг максад ва вазифалари.

  3. Фаннинг юзага келиш тарихи хакида.

  4. Бошка фанлар билан богликлиги.

”Психология, деган эди Л.С.Виготский, - биринчидан, конкрет, амалий булиб – таълим ва тарбия, боланинг ривожланиши, мехнат фаолияти хакидаги фан булмоги лозим. Факат шу вазифагина психологияни тирик ва керакли фанга айлантириши мумкин”.

Психология фанининг мавзу бахси умуман рухиятнинг, хусусан инсон рухиятининг намоён булиши, ривожланишини урганувчи сохадир. Психология онгли субъект – инсоннинг ички дунёсини урганади.

Психология атамаси “психе” – калб, “логос” – укиш, суз маъносини билдиради. Аммо бу киска жумла инсон рухияти хакида етарли маълумот бермайди. Психология фанининг мавзу бахсини рухиятни туларок тасаввур килиш учун рухий жараёнларнинг кечиш мохиятини, ички кечинмаларнинг (сезгилар, фикрлар, хиссиётлар) намоён булиш конуниятларини тушуниш лозим. Кишилик жамиятининг тарихий тараккиёти давомида эришилган ютукларни эслаб утишимиз даркор. Биз суз юритмокчи булган соха – акли заиф болалар психологияси, махсус психологиянинг бир тармоги булиб, аклий жихатдан турли даражада меъёрдан четлашган бола ва укувчиларнинг рухий конуниятларини урганади. Махсус психология-нуксонли болаларнинг рухий конуниятларини урганувчи фан булиб, куйидаги кисмлардан иборат:

  1. Акли заиф болалар психологияси (олигофренопсихология).

  2. Кулоги кар ва заиф эшитувчи болалар психологияси.

  3. Кузи кур ва заиф курувчи болалар психологияси.

  4. Турли даражада нутклари бузилган болалар психологияси.

  5. Мураккаб нуксонли болалар психологияси.

  6. Рухий ривожланиши сустлашган болалар психологияси.

  7. Таянч харакат тизими бузилган болалар психологияси.

Нуксонли болалар ичида акли заиф болалар рухияти нисбатан мукаммал урганилган тармокдир. Аммо, бу тармок хам нормал болалар рухиятига нисбатан бирмунча кенг, атрофлича урганилмаган.

Маълумки, хар бир фан узининг юзага келиш, ривожланиш, тараккий килиш тарихига, конуниятларига эга. Шу сингари акли заиф болалар психологияси фани хам маълум ривожланиш тарихига эга. Акли заиф болаларни урганишнинг мумкинлиги ва зарурлиги, уларни укитиш, тарбиялаш кераклиги, тиббиёт, хусусан психиатриянинг ривожи билан узвий боглик. ХУIII аср охирлари, Х1Х аср бошларида акли заиф болаларни даволаш, тарбиялаш, укитишга оид маълум ижобий карашлар юзага келди ва шакллана бошлади. Шуни эслатиб утиш жоизки, акли заифлар таълим-тарбияси масалалари дастлаб, асосан аклий нуксони огир даражадаги болалар устида бошланган. Нисбатан енгил даражадаги акли заиф болаларни урганиш, даволаш, тарбиялаш бирмунча кейинрок, Х1Х асрнинг иккинчи ярмидан кейин юзага келди. 1858 йилда чет эл рус педагогик адабиётларида Н.А.Добролюбов томонидан акли заиф боланинг узига хос хусусиятлари очиб берилди. Унинг курсатишича, “фаолликнинг пастлиги”, “секин идрок килиш”, “курук ёдлашнинг устунлиги”, “бир хилдаги харакатлар”, “янги шароитларга ёмон мослашиш”, “билимларини тугри ишлата олмаслик” – акли заиф болаларга хос хусусиятлар экан.

Х1Х аср иккинчи ярми ХХ аср бошларида Россияда акли заиф болаларни урганувчи, даволовчи, тарбияловчи, билим берувчи катор даволаш, тарбиялаш муассасалари очила бошланди. (Рига, Петербург, Москва, Киев шахарларида). 1910 йилда Москвада ака-сингил Постовскийлар бошлангич билим юрти кошида акли заиф болалар учун ёрдамчи синфлар очдилар. Хамда болаларни урганиш учун экспериментал психологик кабинет ташкил килдилар.1911 йилда шифокор-психиатр, профессор Г.И.Россолимо Москвада болалар психологияси ва невропатологияси институтини очди. Бу ерда акли заиф болалар рухиятининг узига хос томонлари урганила бошланди. 1920 йиллардан бошлаб махсус психология, хусусан акли заиф болалар психологияси мустакил фан сифатида маориф тизимига киритилди. Шу даврдан бошлаб бу муаммо давлат ахамиятига эга булган ишлар тизимига киритилиб, алохида эътибор берила бошланди. 1925 йилда Москвада экспериментал дефектология институти ташкил этилди. Л.С.Виготский (1896-1934) рахбарлигида мунтазам, изчил акли заиф болаларни урганиш бошлаб юборилди. Етук психолог Л.С. Виготский махсус психология сохасида жуда катта назарий мерос колдирди. Хамда хакли равишда олигофренопсихологиянинг асосчиси хисобланади. 1935 йилдан акли заиф болалар рухиятини урганувчи лабораторияни Л.В.Занков бошкара бошлади. 1943 йилда мавжуд булган экспериментал дефектология институти Дефектология илмий текшириш институтига айлантирилди. Институтга Т.А.Власова 1985 йилга кадар рахбарлик килди.

Мамлакатимиз ва илгор чет эл дефектологларининг назарий текширишлари, хамда ёрдамчи мактаб илгор тажрибаларининг курсатишича, акли заиф болалар махсус таълим шароитида потенциал ривожланиш имкониятларига эга булар экан. Акли заиф болаларнинг рухий тараккиёт хусусиятлари, ривожланиш боскичлари хамда уларнинг билим эгаллаш хусусиятларини билмаслик, дефектологлар учун кундалик ишларида катта кийинчилик, тушунмовчиликларга олиб келади.

Олигофренопсихология бошка фанлар сингари турли фанлар билан узвий боглик. Олигофренопедагогика, психиатрия, физиология, логопедия, умумий ва болалар психологияси ва бошка фанлар шулар жумласига киради. Акли заиф болалар рухиятининг узига хослиги хозирги замон илгор фан ютукларининг натижалари билан боглаб урганилади. Нормал ва нуксонли бола тараккиёти умумий, ягона конуниятлар асосида кечишини хисобга олсак, нормал болалар психологияси фани акли заиф болалар психологияси учун илмий асос ролини утайди. Аммо, акли заиф болалар тараккиёти узига хос йусинда амалга ошади. Умумий ва ижтимоий психология маълумотларига асосланиб, акли заиф болалар психологияси иш юритади. Акли заиф болалар психологияси ёш даврлар психологияси ютукларига хам суянади. Кайси ёшда, кайси рухий холатлар, кай даражада усишини, ривожланишини билиб иш юритади. Педагогик психология хам акли заиф болалар психологияси учун етарли маълумотлар беради.

Ижтимоий ва биологик омиллар бирлиги назариясини очиб берар экан, акли заиф болалар психологияси, олигофрения клиникаси, невропатология, физиология фанларининг ютукларига асосланади.

Олигофрения клиникаси акли заифликнинг этиологиясини очиб беришга ёрдам беради. Невропатология акли заиф болалар марказий асаб тизимининг анатомик ва органик бузилишлари хакида билим беради. Физиология эса, марказий асаб тизимининг функционал бузилишлари хакида ахборот беради. Буларнинг барчаси акли заиф бола рухиятининг нуксони хакидаги билимларимизни янада кенгайтиради. Акли заиф болалар психологияси, марказий асаб тизимининг эгилувчанлиги хакида И.П.Павловнинг физиологик таълимотига асосланади. Соглом колган марказий асаб тизимининг айрим кисмлари максимал ривожланиши, компенсация килиниши акли заиф болалар тараккиётидаги ютуклардандир. Акли заиф болалар психологияси психиатрия ютукларидан хам тула фойдаланади. Г.Е.Сухарева, М.С.Певзнер акли заиф болаларни клиник урганиш ишларига жуда катта хисса кушдилар. Улар томонидан акли заиф болалар этиологияси, патогенези, даволаш ишлари, касаллик натижалари, касалликнинг иккиламчи асоратлари атрофлича урганилди. Акли заиф болаларнинг узига хос хусусиятлари очиб берилди, уларнинг тараккиёт динамикаси урганилди. Акли заифларга хос, ухшаш томонлар урганилиб баён этилди. Психиатр, педагоглар томонидан хамкорликда текширишлар олиб борилиши натижасида акли заифликни педагогик, психологик диагностика, ташхис килиш мезонлари яратилди. Айникса, акли заиф болалар психологияси олигофренопедагогика фани билан узвий боглик. Акли заифлик сабаблари, даражаси кандай булишидан катъий назар, аклий тараккиёт давом этади. Хатто, касаллик огирлашиб борганда хам. Бош мия зарарланиши даражаларига кура тараккиёт давом этади. Акли заиф болалар психологияси фанининг тузилиши куйилагича:

Биринчи кисмда умумий психологияда булмаган маълумотлар жойлашган. Бунда “акли заифлик” тушунчаси, акли заиф болалар рухиятининг ривожланиш хусусиятлари, ёрдамчи мактаб укувчилар таркиби, акли заиф болалар марказий асаб тизимининг касалликлари, акли заиф болаларни экспериментал-психологик текшириш усуллари хакидаги маълумотлар баён этилади. Иккинчи кисмда акли заиф болалар шахси, унинг шаклланиш хусусиятлари хакидаги билимлар урин олган. Учинчи кисмда акли заиф болалар билиш жараёнларининг узига хос хусусиятлари очиб берилади.

Кейинги йилларда акли заиф болалар рухиятининг ривожига оид тасаввурлар янги маълумотлар билан бойиди. С.Л.Рубинштейннинг ёзишича, “аъзо тузилиши билан, унинг функцияси орасидаги богликлик бир томонлама эмас, функция аъзо тузилишига боглик булиб колмасдан, балки аъзо тузилиши хам унинг фунциясига боглик”дир.

Акли заиф болалар психологияси фанининг максад ва вазифалари шу тоифа болаларнинг рухий хусусиятлари хакидаги билимлар билан дефектологларни, олигофренопедагогларни куроллантиришдан иборат. Акли заиф болалар таълим-тарбиясини, коррекциясини тугри ташкил килиш учун бу болаларнинг хусусиятлари хакидаги билимлар жуда зарур. Акли заиф болалар психологияси маълумотлари дефектологларда, олигофренопедагогларда объектив дунёкарашнинг шаклланишида жуда катта ахамиятга эга. Рухий жараёнларни илмий жихатдан тугри тушуниб етиш, шахснинг баркамол шаклланишида алохида эътиборга лойик.

Фаннинг услублари хакида хам бироз тухталиб утсак. Услублар деганда нимани тушунамиз? Аслида, услубларни турли маъноларда тушуниш мумкин. Турли фанларда мужассамлашган назарий, амалий билимларни укувчилар онгига етказишнинг у ёки бу йулини хам услублар деб тушуниш мумкин. Бу ерда эса, хар бир фаннинг шу фанга оид билимларни йигиш, туплаш йуллари тушунилади. Акли заиф болаларнинг шахсий хусусиятлари, рухий жараёнларининг узига хослиги, билим эгаллаш имкониятлари хакидаги олигофренопедагоглар учун зарур булган маълумотлар куйидаги услублар оркали йигилади. Буларга кузатиш, тажриба, сухбат, анкета, тест, укувчилар фаолият натижаларини тахлил килиш ва бошка услублар киради. Кискача хар бир услуб хакида тухталиб утамиз.

Кузатиш – энг асосий услублардан булиб, у оркали жуда куп ва сифатли психологик маълумотлар йигилади. Аммо, хар кандай кузатиш оркали керакли маълумотлар олинмайди. Тегишли, зарур маълумотларни йигиш, аник максад асосидаги, изчил кузатишни талаб килади. Бу услубнинг асосий ютуги шундаки, кузатиш табиий шароитда, текширилувчи билмаган холда амалга оширилади. Бунинг окибатида текширилувчи хеч нарсадан тортинмаган холда узини намоён килади. Аммо, бу услубнинг хам узига хос камчилиги бор. Бу камчилик шундан иборатки, текширувчи учун керак булган рухий жараёнлар хакидаги маълумотлар тез кулга киритилмайди. Куп вакт талаб килиши мумкин. Лекин кузатиш муддати ортган сари олинаётган маълумотлар купайиб боради. Узок муддатли кузатишлар турли ёшдаги болаларнинг нутк, тафаккур, хиссиёт, кизикишлар, характер хислатлари, кобилиятларини текшириш вактларида олиб борилади. Бундай узок муддатли текшириш натижалари махсус кундаликларда кайд этиб борилади. Кузатиш вактларида болаларнинг соглигини, кайфиятини, узини хис килишини, чарчаганлик даражасини инобатга олиш талаб этилади.

Психологик маълумотлар йигишда тажриба услуби кенг кулланилади. Бу услубнинг кулайлиги шундан иборатки, тажриба утказувчи учун керак булган рухий жараёнлар хакидаги маълумотлар киска муддатларда кулга киритилади. Бу услубнинг афзаллиги хам шунда. Аммо, тажриба вактида текширилувчи бола хар доим хам узини эркин тутмайди. Бола ийманиб, уялиб, тортиниб туради. Бунинг натижасида бола узини тула намоён этмайди. Бола узининг устида текшириш олиб борилаётганлигини билгани учун хам, текширувчи учун керакли рухий жараёнлар хакидаги маълумотлар юзакирок, сунъийрок, ёки булмаса, тулик булмаслиги мумкин. Тажриба услуби уз навбатида табиий ва лаборатория тажрибалари турларига булинади.

Психологик маълумотлар сухбат услуби оркали хам йигилади. Бола билан сухбат килиш жараёнида тажриба утказувчи учун керак булган маълумотлар йигиб борилади.

Анкета услубининг мохияти шундан иборатки, керакли маълумотлар болаларга маълум саволларни уз ичига олган анкеталар таркатиш оркали олинади. Болалар киска муддатда жавоб берадилар. Анкеталар таркатиб маълумотлар йигишнинг афзаллиги, ютуги шундаки, киска муддатда жуда куп болаларни текшириш мумкин.

Шуни кайд этиш уринлики, кейинги йилларда тест услуби кенг кулланила бошланди. “Тест” инглизча суз булиб “текшириш”, “синаш” маъноларини билдиради. Махсус топшириклар тизимидан иборат булган экспериментал текширишдир. Тест услуби чет элларда айникса кенг кулланилади. Бу услубнинг афзаллиги шундаки, киска вактда, оммавий тарзда жуда куп текширилувчиларни текширувдан утказиш мумкин. Олинган маълумотларни математик тахлил килиш мумкин. Тест услубини куллаш учун алохида, махсус шароитлар, техника жихозлари хар доим хам талаб этилмаганлиги сабабли, бу услубни куллаш бирмунча осон кечади. Тестлар мазмунига, тузилиш шаклига кура: индивидуал, гурухли, харакат хамда интеллектуал, кобилият ва бошка турларга ажратилади.

Олигофренопсихология фани услубларига юкоридагилар билан бирга бола ва укувчилар ижодий фаолият махсулотларини психологик тахлил килиш хам киради. Асосий эътиборни факатгина мехнат махсулотларини тахлил килишга каратилади, шу билан бирга фаолиятни хам кузатиш даркор. Мехнат натижаларига кандай эришганлигини хам аниклаш талаб этилади. Шуни алохида таъкидлаб утиш уринлики, жуда куп холларда алохида бир услуб кулланиб колинмасдан, балки бир нечта услублардан фойдаланиш тавсия этилади. Бундай холат олинган маълумотларнинг янада ишончли, объектив булишига хизмат килади.

САВОЛ ВА ТОПШИРИКЛАР:

1. Акли заиф болалар психологияси фанининг мавзу бахси нималардан иборат?

2. Акли заиф болалар психологиясининг вазифалари нималардан иборат?

3. Акли заиф болалар психологияси кайси услублардан фойдаланади?

4. Бу фаннинг бошка фанлар билан богликлиги кандай ахамиятга эга?

5. Акли заиф болалар психологияси фанининг дефектологлар тайёрлашдаги ахамияти хакида гапириб беринг.

АДАБИЁТЛАР:

1. Мамедов К., Шоумаров Г. ”Рухий ривожланиши сустлашган болалар хакида”. Тошкент – 1993 йил.

2. Мамедов К., Шоумаров Г. “Акли заиф болалар психологияси”. Тошкент – 1994. 3-8-бетлар.

3. Рубинштейн С.Я. Психология умственно отсталого школьника. М., 1970., 1986, 3-16-бетлар.

4. Шиф Ж.И. Особенности умственного развития учашихся вопомогательной школы. М., 1965, 3-19-бетлар.

5. Виноградова А.Д. Практикум по психологии умственно отсталого ребенка. М., 1985, 5-8-бетлар.

6 Айтметова С. Ёрдамчи мактаб укувчиларининг психик ривожланиш хусусиятлари. Т., 1984, 5-18-бетлар.

ТАЯНЧ СУЗЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР:

1. Олигофрен – боланинг она корнида, тугилиш вактида ёки нутки чиккунча бош миянинг зарарланиши натижасида аклнинг пасайиши.

2. Олигофренопсихология – акли кам болалар психологияси.

3. Олигофренопсихолог - акли кам болалар психологияси билан шугулланувчи мутахассис.

  1. Фаннинг предмети - аклий нуксонли болалар рухиятининг ривожланиш конуниятларини урганишдир.







“Донолик билан ахмоклик орасида

утиш куприги йук...”



Скачать

Рекомендуем курсы ПК и ППК для учителей

Вебинар для учителей

Свидетельство об участии БЕСПЛАТНО!